Сенатда «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Қонун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, давлат захираси, бозор механизмлари, истеъмолчи ҳуқуқлари ва давлат органлари ваколатларини белгилайди.
Ўзбекистонда 59 турдаги озиқ-овқат ва бошқа товарлар, жумладан, гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларга импорт божининг ноль ставкаси қўлланиши 2026 йил 1 январгача узайтирилди. Қарор ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Президентга олиб кирилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид тақдимотга кўра, 2025 йилда 2 млн гектар майдонга мева-сабзавот ва полиз экинлари экилиб, ҳосиллари мониторинг қилиб борилади. Хусусан, аҳолига бирламчи зарур 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади.
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши — чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларнинг ажралмас бир қисми, деди президент. «Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади», — деди у ишбилармонлар билан учрашувда.
Ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига чекловларни юмшатди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн долларлик «Мурабаҳа» молиялаштириш битимини ва агентлик келишувини имзолади. Маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 24 ойгача бўлган муддатга ажратилади.
Марказий Осиёда 2022 йилда 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишида ортда қолиш кўрсаткичи 7,7 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2000 йилдаги 28,9 фоиздан 2022 йилда 6,9 фоизгача камайган. МҲТИ БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди.
Иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилмоқда, рақамлаштириш таъминот занжири самарадорлигини оширадими, қишлоқ хўжалиги ерига эгалик масаласи қандай ҳал қилинади? Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бу бўйича Самарқандда ўтган халқаро конференция чоғида «Газета.uz»га интервью берди.
7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.
Ер кимларнингдир нафси учун увол қилинмай, ишлайдиган одамга берилиши керак; «чинакам инновациялар» сув танқислиги оқибатларини юмшатади, аммо улар жорий этилмаса, минтақадаги бўлажак аграр муаммолардан энг кўп ўзбекистонликлар азият чекади, деб ҳисоблайди япон университети докторанти Азиз Омонов.
Ўзбекистон 2022 йилда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. Индекс маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги каби масалалар асосида тузилган.
ФАО раҳбари Цуй Дуню Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ саммитида илгари сурилган 2023 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича ҳокимлар фаолиятини танқид қилди. «Вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?» — деди у. Ўзгариш қилмаган ҳокимлар ишдан олиниши таъкидланди.
АҚШ Ўзбекистондаги фермер ва ўғит ишлаб чиқарувчиларга ёрдам кўрсатиш учун USAID агентлиги орқали 2 млн доллар ажратади. Ёрдамнинг мақсади глобал озиқ-овқат инқирози шароитида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
9 мингга яқин савдо шохобчасида товарларни сотиш шароитлари текширилганида, 1033 та чакана савдо қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Жумладан, товарлар қуёш нури остида ёки музлатгичли витриналар ва музлатгичлардан ташқарида сақланаётгани маълум бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг